Сурхондарё вилояти Денов туманида бир нечта эркак томонидан ҳужумга учраган ва оғир тан жароҳати олишига қарамасдан қамоққа олинган Холбобоев Валижоннинг онаси  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев, Президент админстрация раҳбари Зайнобиддин Низомиддиновга видео мурожаат йўлади.

Видео мурожаатда Холбобоевнинг онаси ўғлига нисбатан нотўғри айблов қўйилганлигини маълум қилди.

“Ўша куни бўлган суиқасддан кейин ўғлим зўрға тирик қолди, аммо ўғлимга нисбатан суиқасд уюштирган 4 та автомашинада келиб, ўғлимни қўлидаги совуқ қуроллар билан уриб, майиб қилишса-да, Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши билан айб қўйилди. Лекин ўзини ҳимоя қилган ўғлимга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) айбловни эълон қилишган. Телеведиеда чиққан видеоларда ўғлимнинг аҳволи ҳақида Сурхондарё вилояти прокуратураси ходими Алишер Бобомуродов очиқлагани йўқ”, – дейди спортичининг онаси.

Спортчининг онаси 7 сентябрь куни яшаш хонадонига беш нафар прокуратура ходими келганини маълум қилди.

 

“7 сентябрь куни уйимга беш нафар прокутарура ходими келиб, қўлида Алишер Бобомуродовнинг уйимни тинтув қилиш бўйича қарори бор экан. Ваҳоланки уйимизни бундан 3 ой олдин тинтув қилишган эди. Нега икки ой ичида уйимизни икки маротаба тинтув қилишади? Нега туман прокурорининг тинтув қилиш қарорида муҳр ва сана қўйилмаган? Бу ишларнинг барчаси шубҳали тарзда амалга оширмоқда”, – деб қўшимча қилди спортчининг онаси.

Шунингдек, Холбобоев Валижоннинг онаси босқинчилар ўғлига қилич билан ҳужум қилинганлигини айтди.

“Валижон ўзини ҳимоя қилиб, аранг улар қўлидан чиқиб кетган ва калласидан қўлидан оғир жароҳат олган. Босқинчилар Валижонга қилич билан ҳужум қилган. Бахтли тассодиф билан қилич бўйнига эмас, елкасини кесиб кетган, бир сўз билан айтган босқинчилар ўғлимни ўлдиришмоқчи бўлганликларини видеодан кўриш мумкин. Мухтарам Шавкат Мирзиёев Денов тумани прокурори ва Ички ишлар бўлими терговчиларига мени ишончим қолмади. Бу жиноий ишда аниқ айтишим мумкинки, бу ишда таниш-билишчилик ва коррупция аралашган бўлиши мумкин. Бунда Бош прокуратура ва Сурхондарё вилояти прокуратураси матбуотда ёлғон маълумот берган.

Бош Прокуратура Холбобоев Валижоннинг онаси қилган мурожаатига муносабат билдирди

“Ижтимоий тармоқларда “Спортчи йигитнинг онаси Президентга мурожаат қилди” номли видеохабар тарқалган.

Видеода кўрсатилган ҳолатлар юзасидан жорий йил 29 май куни Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов давомида 4 нафар шахс Жиноят кодексининг 277-моддаси, 1 нафар шахс ушбу Кодекснинг 104, 277-моддалари билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, барчасига “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари тамомланиб, 5 нафар шахсларга нисбатан бўлган жиноят иши 09.09.2021 йилда мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Денов туман судига юборилган.

Шунингдек, жиноят ишининг 2 нафар айбланувчиларга нисбатан бўлган қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти Денов туманида 28 май куни  бир нафар спортчига қарши 4 та автомашинада (“Nexia”, “Cobalt”, “Spark”, “Жигули”) совуқ қурол ҳисобланган ўткир тиғли пичоқ, қилич ҳамда бита ва бошқа турли хил инсон танасига оғир тан жароҳати етказувчи асбоблар билан хужум қилишган.

Ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлган спортчи жуда оғир тан жароҳати олган. Спортчи оғир тан жароҳати олишига қарамасдан, спортчига нисбатан эса ҳозирги кунда қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.