Россия Президенти Владимир Путин, унинг атрофидаги кўп одамлар коронавирус билан касалланганини айтди ва тез орада унинг ўзи ҳам карантинга ўтиши кераклигини истисно қилмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Афсуски, бизда ҳам ҳозир шу аҳвол … Шифокорлар ўрганишмоқда … ҳатто менинг ҳам атрофимдаги одамларда ковид билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлмоқда.

Биз ҳақиқатдан ҳам нима бўлаётганини аниқлаб олишимиз керак. Атрофимдаги кўп одамлар касаллиги туфайли, ўйлайманки, мен ҳам тез орада карантинга олинишим керак бўлади”, – дейди Путин.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин яқин кунларда Белоруссияга бориши кутилаётган эди.