Кеча Москвада жанг ўтказиб, навбатдаги ғалабасига эришган Нурсултон Рўзибоевга Андижон вилояти ҳокими автомобиль совға қилди.

Шуҳрат Абдураҳмонов Нурсултон Рўзибоевга Open FC 10 турниридан сўнг “Gentra” машинасини совға қилди. Автомобилни Рўзибоевнинг отаси қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев ММАда 42та жанг ўтказиб, 31тасида ғалаба қозонган бўлса, 8 жангда мағлубиятга учраган. Иккита жангни эса дуранг билан якунлаган.