Нью-Йоркда MTV Video Music Awards тақдирлаш маросимида UFC жангчиси Конор Макгрегор ва таниқли рэпер Колсон Бэйкер (Machine Gun Kelly) ўртасида жанжал юзага келди.

Гап шундаки, ушбу маросимда Бэйкер ёнига келган Макгрегорни туртиб юборган ва натижада Макгрегорнинг қўлидаги қўлтиқтаёқ тушиб кетган. Макгрегор энди куч ишлатишга ташланаётганда қўриқчилар аралашган ва уларни ажратишган. Воқеа натижасида ҳеч кимга шикаст етмаган.

Ҳеч нарса бўлмади. Мен уни танимайман. Уришсам фақат муносиблар билан, жанг қилишни биладиганлар билан уришаман. Бунақанги майда рэперлар билан эмас. Бу йигит Меган Фокс билан кириб келганидан бошқа у ҳақда ҳеч нарса билмайман”, – дейди Макгрегор.

Эслатиб ўтамиз, ирландиялик жангчи маросим бўлиб ўтган “Барклайс центр”да 3 йил аввал Хабиб кетаётган автобусга ҳужум қилган эди.