Бугун, 12 август куни топ-5 чемпионатларда кўплаб учрашувлар бўлиб ўтди. Дастлаб Италия чемпионатида “Интер” меҳмонда “Сампдория” билан куч синашди. Қизиқарли кечган баҳсда миланликлар 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди.

“Сампдория” – “Интер” – 2:2

Голлар: Ёшида, Оджелло – Димарко, Мартинес

А Серия 3-турининг марказий баҳсларидан яна бири “Милан” ҳамда “Лацио” клублари ўртасида бўлиб ўтди. Унда “Милан” катта устунликка эришди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 3 турда 100 фоизлик натижа қайд этди.

“Милан” – “Лацио” – 2:0

Голлар: Леао, Ибрагимович

Кечки вақтлардан ўрин олган “Рома “ҳамда “Сассуоло” баҳси жуда ҳам муросасиз кечди. Тенг кучлар остида кечган баҳснинг сўнги дақиқаларида гол уриб, “Рома” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда Элдор Шомуродов ғалаба голига ассистни амалга оширди.

“Рома” – “Сассуоло” – 2:1

Голлар: Кристанте, Эл Шарави – Журичич

Англия премьер-лигасида бугун “Ливерпуль” меҳмонда “Лидс” билан кураш олиб борди. Ушбу баҳс Клопп шогиртлари назорати остида ўтди ва якунда “қизиллар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Лидс” – “Ливерпуль” – 0:3

Голлар: Салаҳ, Фабиньо, Мане

Ла Лиганинг 4-турида “Реал Мадрид” узоқ вақтдан сўнг “Сантьяго Бернабеу”да ўйин ўтказди. Қайта тамирланган стадионда мадридликлар “Сельт”ани меҳмон қилишди. Голларга бой бўлган баҳсда “Реал Мадрид” 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Карим Бензема хет-трик қайд этди. Янги келиб қўшилган Каваминга эса, илк ўйинидаёқ дебют голини урди.

“Реал Мадрид” – “Сельта” – 5:2

Голлар: Бензема (хет-трик), Винициус, Каваминга – Мина, Серви