Афғонистоннинг Хост вилоятининг собиқ губернатори Хукамхон Ҳабибни номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилдир ва ярадор қилинди. Бу ҳақда маҳаллий Pajhwok агентлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, собиқ губернаторни Кобулга “Толибон” либосида кийинган ҳолда келган олти ёки етти киши масжиддан чиқиб кетаётганда ушлаб олиб кетишган.

Ҳабибнинг сўзларига кўра, ҳужумчилар уни ўлдирмоқчи бўлишган, бироқ маҳаллий аҳоли ўғирланиш ҳақида расмийларга ўз вақтида хабар берган.

Қайд этилишича, ҳужумчилар билан Хабиби ўртасидаги зиддият қасос олиш билан боғлиқ. Pajhwok’нинг маълум қилишича, ҳужумчиларнинг “Толибон” ҳаракатига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Собиқ губернатор “Толибон”га ўз вақтида қилинган чоралар учун миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида “Толибон” Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимояси остидаги Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилиш юз берди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди. 6 сентябрь куни “Толибон” Афғонистоннинг 34 вилоятининг охиргиси бўлган Панжшир жанглар билан ўз назоратига ўтганини эълон қилди.