Хабарингиз бор, АҚШ ва Ўзбекистон афғон учувчиларини жойлаштириш бўйича келишувга эришганди.

Бугун, 13 сентябрь куни август ойининг ўрталарида самолёт ва вертолётларда Афғонистондан Ўзбекистонга учиб келган афғон учувчилари  лагерни тарк этишди.

Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари учувчилари оилалари билан биргаликда АҚШ ҳарбий базасига кўчирилади.

Таъкидлаш жоиз, “Толибон” ҳаракати ҳукумат тепасига келгандан кейин ўз яқинлари билан ҳарбий самолёт ва вертолётларда Ўзбекистонга қочган учувчилар ҳақида бормоқда. Толиблар уларни қайтаришга уринишганди.

Маълумотларга кўра, 585 нафар афғон учувчилари, экипаж аъзолари ва уларнинг яқинлари АҚШнинг Доҳадаги ҳарбий базасига учиб кетади. Бироқ кейин уларнинг Қатардан АҚШга ва ёки бошқа жойга кетиши номаълум.

Ўзбекистонда  Афғонистондан келган 46 та самолёт ва вертолёт бўлиб турибди. “Толибон” уларни қайтаришни сўраган.

“Толибон” ҳаракати вакили Суҳайл Шоҳин аввалроқ учувчиларнинг мамлакатга қайтишлари лозимлигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг уларга муҳтожлиги бор.