Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 3,1 миллион нафардан ошди. 11 сентябрда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 260 993 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:

1-босқич эмланганлар 71 291 нафарни,

2-босқич эмланганлар 135 907 нафарни,

3-босқич эмланганлар 53 795 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 991 456 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 5 143 903 нафарни,

3-босқич эмланганлар1 725 808 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Андижон вилояти (33 255 доза),

Тошкент вилояти (28 063 доза),

Самарқанд вилояти (25 615 доза)  банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 1 918 097 доза,

Наманган  вилоятида 1 845 181 доза,

Андижон вилоятида 1 821 534 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.