Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида биринчи МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллади. Умум ҳисобда Ўзбекистон делегацияси 91та медаль қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ушбу мусобақа якунига кўра Ўзбекистон делегацияси 23та олтин, 32та кумуш ва 36та бронза медалини, умумий ҳисобда 91та медаль қўлга киритди. Бу орқали 9 мамлакат ичида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин мезбон Россияга насиб этган бўлса, кучли учликка Қозоғистон вакиллари якун ясашди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида боксчи ўғил болалар 9та (4та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза), қизлар эса 11та (3та олтин, 6та кумуш ва 2та бронза) медалларни Ўзбекистон делегацияси ҳисобига қўшиб қўйишди.