Тошкентда “Medion innovation” клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Effect.uz Ахборот агентлиги журналисти хабар бермоқда.

Ушбу маросимда Сенат аъзолари, ҳукумат мутасаддилари, тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари, халқаро мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Маълум қилинишича, мазкур муассаса 50 ўринга, шундан 10 таси реанимация бўлимига мўлжалланган. Асосан кардиохирургияга ихтисослашган бўлса-да, 20 та тиббий йўналишда хизмат кўрсатилади.

                                                                                                                ФОТО: EFFECT.UZ

Тадбирда сўзга чиққанлар яқин кунларда “Меҳрли юрак” фонди билан ҳамкорликда 10га яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзоларида беғараз, бепул жарроҳлик амалиётини ўтказиш режалаштирилганини қайд этиб ўтдилар.

                                                                                                          ФОТО: EFFECT.UZ

Шунингдек, муассасада Россия, Германия, Ҳиндистон, Туркия, Украина давлатларидан келган мутахассислар ҳам фаолият юритишини ҳамда беморларни тиббий кўрикдан ўтказишда қатнашишларини алоҳида таъкидладилар.

                                                                                                              ФОТО: EFFECT.UZ

Маълумки, 20 август куни Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон тадбиркорлари билан ўтказган очиқ мулоқотида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик Узбекистон иқтисодиётининг устувор йўналишлари сифатида белгилангани, ушбу клиника ҳам тадбиркорлар, шу жумладан, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида берилаётган имкониятлар натижаси эканлиги қайд этилди.

                                                                                                                    ФОТО: EFFECT.UZ

“Medion innovation” тиббиёт маркази ҳақида маълумот

  1. Бутун марказ ходимларининг умумий сони йил охиригача -105 кишини ташкил қилади (тиббий марказ, фитнес маркази, ўқув маркази, ресторан). Касалхона 50 та ётоқдан иборат бўлиб, 10 та реанимация ётоғидан иборат.
  2. Юрак хирургияси бўйича консултация, диагностика, стационар шароитда консерватив ва жарроҳлик даволаш;
  3. Стационар шароитда ангиожарроҳлик консултацияси, диагностика, консерватив ва жарроҳлик даволаш
  4. Интервенцион кардиология – стационар шароитда консултатив, консерватив ва жарроҳлик даволаш;
  5. Стационар шароитда нейрохирургия консултацияси, диагностикаси, консерватив ва жарроҳлик даволаш
  6. Стационар шароитда ортопедия-травматология, консерватив ва жарроҳлик даволаш; диагностика, консултация, диагностика, поликлиникада ултратовушли диагностика;
  7. Лаборатория иши-КЛД амбулатория шароитида; 9. Кардиология-консултация, диагностика ва стационар шароитда даволаш
  8. Гинекология-консултация, амбулатория шароитида диагностика;
  9. Неврология-консултация, стационар шароитда диагностика ва даволаш;
  10. Стационар шароитда терапия бўйича маслаҳат, диагностика ва даволаниш;
  11. Келгусида Меҳрли Юрак жамғармаси билан биргаликда 10 та хайрия операциясини ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Чет эллик мутахассислар Украина, Германни, Ҳиндистон, Россия, Туркиядан бўлади.
  12. Aкадемик, этакчи кардиожарроҳ Борис Михайлович Тодуров, Киев; Германиядан, Берлин шаҳридаги Чарите университетининг Берлин-Wестенд ДРC клиникаси: ортопедия ва травматология;
  13. Йилига 500-600 операцияни барча йўналишларда ўтказишни режалаштирган, шифокорлар сони 40 киши.