Толибон матбуот котиби Суҳайл Шоҳиннинг маълум қилишича, ҳаракат АҚШда 20 йил олдин содир этилган 11 сентябрь воқеаларини қоралаган ва терговда ҳамкорлик қилишга тайёр бўлган.

“(Абдул Салом) Заиф ўша пайтда (Покистондаги) элчи эди, мен эса унинг ёрдамчиси эдим. Биз матбуот анжумани чақирдик ва воқеани қоралаб, саҳна ортидаги ҳақиқий айбдорларни аниқлаш учун биргаликда ҳаракат қилишимизни айтдик. Биз бу масалани Афғонистонга бостириб киришни эмас, балки мулоқот орқали ҳал қилишни сўрадик. Ушбу босқиннинг натижасига эса ҳозир ўзингиз гувоҳ бўлиб турибсиз“, — деб таъкидлади Шоҳин.