Толибон Афғонистон ва бошқа мамлакатлар учун ҳам таҳдиддир. Бу ҳақда Тожикистон Ислом маркази уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзода маълум қилди.

“Агар сиз Толибоннинг ўтмишига ва ўтган бир неча кунлик фаолиятига назар ташласангиз, улар келажакда Афғонистон учун ҳам, узоқ ва яқиндаги мамлакатлар учун ҳам жиддий хавф туғдиришини кўрасиз”, — деди Абдулқодирзода Khovar ахборот агентлигига берган интервьюсида.

Бундан ташқари, АҚШ президенти Жо Байден Тожикистон халқининг Қўшма Штатларга интилиши афғон қўшниларидан оз эмаслиги ва имкон бўлганида улар ҳам учаётган самолётга ёпишиб олишига ишонмоқда.

“Агар биз Тожикистонда бўлиб, бизга хайрихоҳ бўлганларнинг ҳаммасини самолётга чиқишига рухсат берганимизда, одамларнинг осилиб олганига гувоҳ бўлардик”, — дейди у. Байден журналистларга америкаликлар кетаётганидв Кобул аэропортидаги юракни эзадиган саҳналарни  тушунтиришга ҳаракат қилди. Лекин тезисни тасвирлаш учун нега айнан Тожикистон танланганини тушунтирмади.‌