Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари,  Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёев ва унинг набираси билан тушган расмни эълон қилиб, барчага дам олиш кунида яхши кайфият тилади.

Бугунги якшанба тонги файзли бўлди. Дам олиш нималигини деярли билмайдиган бобожоннинг бағриларида бўлиш – неваралар учун байрамдек.  

Ҳаётимиздаги энг қувончли дақиқалар аслида жуда оддий нарсалардан иборат – ота-она билан бирга нонушта қилиш, неваралар қуршовида бўлиш, бир пиёла чой устида суҳбатлар…

Сиз-чи, бугун ота-онангиз, бува-бувингизга қучоқ очдингизми?”, – деб ёзди Мирзиёева ўзининг Telegram саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёева онаси Зироатхон Мирзиёева таом тайёрлаётган расмни эълон қилганди.