Россиянинг Қозон шаҳридаги МДҲ давлатлари ўйинлари Халқаро спорт мусобақаларида 9 та давлат спортчилари ўртасида “Пневматик қуролдан ўқ отиш” тури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси – Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг «Ўқ отиш» спорт секцияси аъзоси Муҳаммад Камалов муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритган ва олтин медалга сазовор бўлган эди.
Бугун нуфузли мусобақанинг иштирокчилари юртимизга қайтдилар. Уларни, шу жумладан, Муҳаммад Камаловни Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори Анваржон Қурбаниязов, Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Алаходжаев, Ўзбекистон Ўқ Отиш Федерацияси вакиллари ва спортчининг ота-оналари ҳамда ОАВ ходимлари тантанали кутиб олдилар.
Муҳаммад Камалов тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг, шу куннинг ўзида Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига жўнаб кетди.
Спортчимизга мазкур мусобақада ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.