Россия меҳнат бозорида мигрантларга талаб янада ошиши ва ҳозир мамлакат 1 миллион арзон ишчи кучига муҳтожлигини инобатга олиб, ҳукумат у муаммони ечиш учун турли усуллардан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, “депорт” қилинганлар эндиликда миграция амнистиясидан фойдаланиб яна Россияга қайтишлари мумкин.

“Би-би-си” томонидан уюштирилган интервьюда, миграция амнистияси Россияга кириш учун 3-5, ҳатто 10 йиллик тақиқ қўйилганларга нисбатан татбиқ этиляпти.

Суд қарори орқали “депорт” қилинганлар эса бундай “марҳамат”дан бебаҳра қолаётир. Агар тақиқ ИИВ томонидан қўйилган бўлса, белгиланган бандларга қараб амнистия қўлланилмоқда.

Шунингдек, Россияда миграция қоидаларини бузиш (масалан, мамлакатга киргач, зарур хужжатларни қилмаган ва 90 кундан сўнг чиқиб кетмаган) ҳолларида ҳам муҳожирларнинг тақиқлари бекор қилиняпти.

Ҳозирги ҳолатда Россияга киришга тақиқ бор-йўқлигини қандай билса бўлади?

Мутахассиснинг айтишича, бунинг 2 йўли бор. Бири — мигрант Россия ИИВ расмий сайтидаги интерактив хизматлар орқали ўз паспорт маълумотларини киритиб, “статус”ини текшириб кўради. Аммо бу ердан ҳар доим ҳам аниқ жавоб олиш қийин сабаби, ИИВ базаси тез-тез янгиланмайди.

Иккинчи йўли — ИИВ расмий сайтида кўрсатилган электрон манзилга ариза ёзиб жўнатиш. Бироқ тегишли қонунларга кўра, бу мурожаат 30 кун давомида кўриб чиқилгач, сўнг жавоб берилади.