Бугун Россиянинг Москва шарида Open FC 10 турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ака-укалар: Нурсултон Рўзибоев ҳамда Машраб Рўзибоевлар октагонга кўтарилди.

Қизиқарлиси иккиси ҳам биринчи раунддаёқ ғалаба қозонишди. Машраб илк раундда нокаут билан ғалаба қозонган бўлса, Нурсултон техник нокаут билан муддатидан аввал зафар қучди.

Маълумот учун, Нурсултон ушбу турнирда бразилиялик Алекс Де Паула билан Машраб эса россиялик Александр Жарков билан жанг қилди.

Эслатиб ўтамиз, Раҳматилла Саттаров эса мағлубиятга учради.