Ла Лига президенти Хавьер Тебас Мессининг кетишига изоҳ берди:

«Барселона»нинг молиявий ҳисоботига асосланиб, биз Месси қолиши ёки қолмаслигини тушунамиз. Мен клуб қарорини ҳурмат қиламан, лекин ҳамма нарсани бўлгани каби айтиш керак.

Бу иқтисодий қарор эмас эди, мен аниқ биламан. Мен буни Лапорта билан шахсан муҳокама қилдим. Агар сабаб иқтисодий бўлса, биз ечим топардик.

Лапорта ва Месси қўл бериб кўришди, чунки бир ой ичида президент CVC таклифини қабул қилди ва рози бўлди. Шунинг учун ҳаммаси яхши кетаётганини айтди. У ҳатто CVC битимини тезлаштириш учун мени икки марта чақирди, чунки Месси асабий эди.

CVC – бу Ла Лиганинг барча клублари учун глобал лойиҳа ва «Барселона»га нафақат қарз, балки маоши бўйича ҳам фойда келтиради.

«Барса» CVC билан шартнома тузишга рози бўлди, лекин охирги 72 соат ичида ҳаммаси бузилди. Бу каталонияликлар бош директори Ферран Ревертернинг Лапорта ва унинг атрофидагиларга таъсир қилиш қарори эди. Менимча, бу Суперлига ва «Реал» ҳам амал қиладиган стратегия билан чамбарчас боғлиқ».