Эстония мудофаа кучлари қўмондони Мартин Ҳерем жума куни бошланиб 16 сентябргача давом этиши керак бўлган «Ғарб-2021» рус-беларус машқлари ҳақида гапирган.

Белорусия полигонларида ўтказиладиган машғулотларда қарийб 13000 ҳарбий хизматчи иштирок этади, шу жумладан охирги ҳафталарда қўшни давлатга 2500 га яқин россиялик жойлаштирилган.

“Кремлнинг айтишича, бу машқлар ҳеч кимга хавф туғдирмайди, хусусан, машқлар бизнинг чегараларимиздан узоқда. Бу расман айтилган гап. Аммо, шу билан бирга, бизга душман бўлган давлатнинг бу баёнотлари ишончга лойиқ эмас”, деган Эстония мудофаа кучлари қўмондони.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги машғулотларнинг сценарийси тўрт йил олдинги “Ғарб -2017” маневрлари каби энг умумий маънода режалаштирилган. Бундан ташқари, Херем, Москва, унинг фикрича, Болтиқбўйи давлатларига ноқонуний мигрантларнинг Беларус ҳудудидан олиб кирилишига алоқадор бўлиши мумкинлигига ишора қилган. Ҳозиргача Эстонияда бу босқинни уюштиришда фақат Беларусия давлат органлари айбланган. “Умуман олганда, ҳеч нарса ўзгармади. Биз олдин Литва ва Латвия билан чегарада нима бўлганини билмаймизми? У расмий давлат тузилмалари томонидан яхши ташкил этилган. Россия бунга индамай қарайди ва агар бирор гапи бўлса, Россия ҳеч қачон жим турмайди. Шунинг учун ҳаммаси унинг розилиги билан содир бўлади”, деб фикрларини билдирган Ҳерем.

“Биз қуролли тажовузга тайёрмизми? Биз ҳар доим тайёрмиз ва ҳеч қандай махсус машқларни бажаришга ҳожат йўқ. Иккинчидан, биз машқларимизни кимгадир мушт ўқталиш учун ўтказмаймиз”, деган эстониялик генерал.

BNS агентлигига берган интервьюсида Ҳерем Россия ҳужуми эҳтимолини истисно қилиб бўлмаслигини таъкидлади. ”Биз Россия хавф, у ҳужум қила олади, деймиз. Лекин қачон? Бу йилми, кейинги йилми, уч йилдан сўнгми? Бу яқин бир неча йил ичида содир бўлиши мумкинлигини тушунишимиз керак”, деган Ҳерем.

«Мен бугун ҳамма нарса урушга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилишим керак», деган генерал. Ҳеремнинг фикрича, Эстонияни босиб олиш Россиянинг мақсади эмас, унинг фикрича, Москва республикага беқарорлик сепмоқчи.

Ҳеремнинг фикрича, бу Донбассдаги можарога ўхшаб кетиши ёки унинг қисқа муддатли версияси бўлиши мумкин. Мартин Ҳерем – Эстония тарихида Совет армиясида хизмат қилмаган биринчи генерал.