Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида “Халқ юраги” номи остида ўзбек халқининг энг сара ижодкорлари ҳақидаги туркум фильмлар премьералари бўлиб ўтмоқда.

Яна шу туркумдаги асарлардан бири ўзбек адабиётининг энг етук вакили, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг ҳаёт ва ижод йўлига бағишланди.

Мазкур  ҳужжатли фильм Кинематография агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда “SPECTRE” студияси томонидан суратга олинган.

Сценарий муаллифи ва кинокартинада бошловчи Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, постановкачи рассом Шаҳзод Муҳаммадиев.

Картина ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоий шахсига бўлган қарашларнинг янгича талқини асосида ишланган.

Унда тарихий-бадиий реконструкциялар, компьютер графикаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари – навоийшунос олимларнинг интервьюларидан фойдаланилган. . Суратга олиш ишлари Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Мазкур туркум ҳужжатли фильмлар премьералари Кинематография агентлиги томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилмоқда.

(Реклама ҳуқуқи асосида)