Жиззах вилояти Зомин туманида 13 ёшли бола «Lacetti» автомобилини бошқариб кетаётгани маълум бўлди. Бу хақида ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Жиззах вилояти, Зомин туманида ЙПХ ходимлари томонидан “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилганда, руль бошқарувидан 13 ёшли, 7-синфда ўқийдиган бола тушиб келди. Автомобиль салонида ушбу боланинг укаси ва синглиси ҳам бирга келмоқда. ЙПХ ходими “Ота-онангизни хабари борми автомобиль бошқарганингиз ҳақида?” – деб берган саволига бола: “Ҳа, хабарлари бор, ўзимизни кўчада бир йилдан бери бошқариб юраман” – дея жавоб қайтарган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.