Ўзбекистонга 11 сентябрь куни Германиядан COVAX доирасида 356 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Бунга қадар ушбу вакцинадан Ўзбекистонга:

Шундай қилиб, мамлакатга келтирилган жами вакцина 22 802 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 460 000 дозаси “Sputnik V”,
  • 1 342 480 дозаси AstraZeneca
  • 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC 2001,
  • 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

10 cентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 16 600 174 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 022 789 нафарни ташкил қилмоқда.

Бундан аввал Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer ва 600 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келиниши ҳақида хабар берилганди.