Тошкент шаҳар жамоат транспорти, хусусан, автобусларда август ойида ташилган йўловчилар сони ҳақида маълумот эълон қилинди.

Маълум қилинишича, август ойида 128 та йўналиш бўйича жами 7 550 724 нафар йўловчи ташилган.

Энг кўп фойдаланилган йўналишлар:

  • 131-сонли йўналиш – 205 628
  • 24-сонли йўналиш – 159 512
  • 147-сонли йўналиш – 154 225

Шунингдек, энг кам фойдаланилган йўналишлар:

  • 196-сонли йўналиш – 1 516
  • 113-сонли йўналиш – 6 570
  • 184-сонли йўналиш – 8 242

Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони:

  1. Mercedes-Benz LF – 2 901 170
  2.  Isuzu – 2 412 062
  3. Man – 1 536 421
  4. Saz LE 60 – 701 071