Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқда тарқалган, “Spark” русумли автомобиль ҳайдовчиси турли хавфли манёврлар билан бошқа ҳаракат қатнашчиларига ҳалақит берганлиги акс этган видеога муносабат билдирди.

Ушбу ҳайдовчига содир этган қоидабузарликлари юзасидан тегишли тартибда баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз. Йўл – ўйин майдони эмаслигини унутманг!”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида “Damas” йўналиш бўйлаб орқага қараб ҳаракат қилганди.