«Сиёб» деҳқон бозорида жой талашиб, жанжал қилган сотувчиларнинг ҳаракатларига қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

2021 йил 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳрининг «Сиёб» деҳқон бозорида савдо қилувчи сотувчилар савдо жойи учун талашиб, улар ўртасида келишмовчилик содир бўлган эди.

10 сентябрь куни ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилди.

Суд қарорига асосан, фуқаролар Н.Н ҳамда У.Нлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддаси ва 52-моддасининг 2-қисимида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари жазоси тайинланди.

Фуқаролар А.Н ҳамда И.Рлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилгай маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Вояга етмаган А.Днинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик мавжудлиги, аммо у жавобгарлик ёшига етмаганлиги сабабли, унинг қонуний вакили отаси Н.Нга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд шаҳар Вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссиясига юборилди.