Бугун Англия премьер лигасида кўплаб баҳслар бўлиб ўтмоқда. Ушбу баҳсларнинг айримларида топ клублар қийинчилик билан ғалаба қозонишган бўлса, баъзи бири осонлик билан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Дастлаб “Тоттенҳем” меҳмонда “Кристал Пэлас”дан 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, “Манчестер Юнайтед” ўз уйида “Нуюкасл”ни йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қизиқарлиси собиқ жамоасига қайтган афсонавий Криштиану Роналду дастлабки ўйиндаёқ дублни расмийлаштирди.

“Кристал Пэлас” – “Тоттенҳем” – 3:0

Голлар: Заха, Эдуард (дубль)

“Манчестер Юнайтед” – “Нуюкасл” 4:1

Голлар: Роналду (дубль), Фернандеш, Лингард – Манкильо

“Манчестер Сити” меҳмонда “Лестер”дан кичик 1:0 ҳисобида қийинчилик билан ғалаба қозонди. Лондоннинг “Арсенал” жамоаси мағлубиятли сериясига барҳам бериб ўз уйида минимал 1:0 ҳисобида мусобақа аутсайдери “Норвич”дан устун келди.

“Манчестер Сити” – “Лестер” 1:0

Гол: Силва

“Арсенал” – “Норвич” – 1:0

Гол: Обамеянг

Бундан ташқари Германия Бундеслигасида марказий баҳслардан бири “Байер” ҳамда “Боруссия Дортмунд” ўртасида бўлиб ўтди. Голларга бой бўлган баҳсда “Боруссия” қийинчилик билан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Байер – Боруссия – 4:3

Голлар: Вирц, Шик, Диаби – Брант, Ҳалланд (дубль), Геррейро,