Бугун АПЛнинг 4-турида “Манчестер Юнайтед” ўз уйида “Ньюкасл”ни меҳмон қилди. Ушбу баҳсда яқинда собиқ жамоасига қайтган Кришитиану Роналду дебют қилди. Роналдунинг “МЮ”га қайтиши “Олд Траффорд”ни ларзага солди деса ҳам бўлади.

Шовқинли “Олд Траффорд”да Роналду дебют ўйинида иккита гол уришга муваффақ бўлди ва жамоасининг йирик ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Роналдудан ташқари “қизил иблислар” сафида Бруно Фернандеш ҳамда Жесси Лингар ҳам ўз номларига гол ёзиб қўйишди. “Ньюкасл”дан эса Манкильо ҳам гол уришга муваффақ бўлди, аммо жамоаси мағлубиятга учради.

Учрашувдан фотогалереяни томоша қилинг: