Польшанинг Свидница шаҳрида прокурор маст ҳолда кўчани сайр қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, расмлардан бирида прокурор қўлида тўрт шиша пиво билан озиқ -овқат дўкони бўйлаб юрганини кўриш мумкин. Бошқа суратларда бутунлай яланғоч прокурор кўчаларда кезиб юриб, паркга кетаётгани кўрсатилган.

Ушбу ҳолатни кўрган Свидница аҳолиси шаҳар полициясига ҳуқуқбузар ҳақида хабар беришган, шундан кейин эркак одобсиз хатти -ҳаракати учун ҳибсга олинган ва ўз вазифасидан четлатилган.

Ҳозирда прокурорнинг ҳатти-ҳаракати кўриб чиқилмоқда, унга нисбатан хайфсан бериш, иш ҳақини камайтириш ёки лавозимидан четлатилиш жазоси қўлланилиши мумкин.