Покистон авиакомпанияси – ПИA (Пакистан Интернатионал Aирлинес) 13 cентябрдан бошлаб Aфғонистонга парвозларни қайта тиклашини маълум қилди.

Aфғонистон фуқаро авиацияси маъмурияти ПИA самолётлари Кобул аеропортига қўниши учун рухсат берган. Дастлабки рейс душанба куни маҳаллий вақт билан 7:30да пойтахт Кобулга йўл олиши айтилмоқда.

Шунингдек, ПИA вакилининг қайд этишича, авиакомпания эндиликда Кобул йўналишида Aирбус 320 ҳаво лайнерларидан фойдаланишни тўхтатган.