Бугун, 11 сентябрь куни Наманган муҳандислик-технология институтига АҚШ эчихонасинининг  таълим ва маданият масалалари бўйича расмий вакили  Сара Талалай бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Наманган муҳандислик-технология институти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, учрашув давомида Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одилжон Маматкаримов ҳамда АҚШ эчихонасинининг  талим ва маданият масалалари бўйича расмий вакили  Сара Талалай иштирокида мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида ҳамкорликнинг кейинги босқичлари,  институтга АҚШнинг турли лойиҳалари доирасида волонтёрлар оқимини кенгайтириш, малакали мутаҳассисларни  институт ҳаётига кенг жалб қилиш, ҳалқаро ҳамкорлик алоқларини янада кучайтириш, илмий тадқиқиот ва стажировка дастурларини  йўлга қўйиш  масалалари фаол муҳокама қилинган.

Шу кунга қадар 2 нафар Америкалик волонтёрлар Наманган муҳандислик-технология институтида фаолият олиб бораётган эди.

Декабр ойида яна икки нафар мутахассислар институтга келиши келишиб олинди.

Ушбу институтда умумий ҳисобда жами 4 нафар Америкалик муҳандис-технолог ҳамда инглиз тили бўйича халқаро тоифадаги мутахассислар талабаларга таълим беришади.