Медведев АҚШни терроризмга қарши курашда Россия билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга чақирди.

“Террорчилар исталган вақтда 2001 йил сентябридан кам бўлмаган қонли террорчилик ҳаракатларини содир этиши мумкин.

Бу эса АҚШ ва унинг иттифоқчилари йўқ қила олмаган ёвузликка қарши курашиш учун бутун халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини йўналтириш кераклигини англатади”, — дейилади Медведевнинг мақоласида. Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги “республиканинг жанубий чегараси яқинида беқарорлик кучайган” вазиятда ўз жанговар разведка машиналарини Тожикистонга топширди.