Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтганидан сўнг илк учрашувда дубль қайт этди ва ўзининг инстаграм саҳифасида дебюти ҳақида фикр билдирди:

“Олд Траффорд”га қайтганим, бу стадион нима учун “Орзулар театри” номи билан машҳурлигини қисқача эслатди. Мен учун бу ҳар доим сеҳрли жой бўлиб, у эрда сиз хоҳлаган нарсага эриша оласиз.

Ҳамма жамоадошларим билан бирга ва биз доимо трибунадан оладиган ажойиб қўллаб-қувватлашимиз билан, биз ишонч билан ва охиригача некбинлик билан олдинга борамиз.

Мен қайтганимдан фахрланаман. “Юнайтед” ва яна Премьер-лигада ўйнаяпман, лекин биринчи навбатда жамоага ёрдам беришдан хурсандман!”, — деди Роналду.