Ёмон кайфият коронавирус инфекциясини қўзғатиши мумкин, бу ҳақда юқумли касалликлар бўйича мутахассис Светланаа Малиновская “Радио 1” эфирида маълум қилди.

Инфекционистнинг маълум қилишича, руҳий ҳолат иммунитет тизимига энг кучли таъсир кўрсатади. Мутахассис, касалликларнинг ҳозирги даражаси асосан иммунитетнинг пасайиши билан боғлиқлигига ишонашини ва тананинг ҳимоя қатлами қўрқув, ваҳима ва тушкунлик фонида камайишини айтди.

Коронавирусга чалинган беморларда руҳий тушкунлик жуда ҳам кўп учрайди ва бемор ҳаттоки даволанишдан бош тортиши ҳам мумкин.

Юқумли касалликлар бўйича мутахассиснинг айтишича, ҳозирги вақтда коронавируснинг одамларнинг билим қобилиятига таъсири ҳали тўлиқ ўрганилмаган, аммо маълумки, коронавирус беморнинг руҳиятига жиддий таъсир қилади ва тузалгандан кейин узоқ давом этадиган депрессияга олиб келади.

Маълумот ўрнида, 2021 йил 10 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 163770 (+662) нафарни ташкил этмоқда.