Куннинг иккинчи қисмидан ўрин олган учрашувлар бирин-кетин ўз ниҳоясига етмоқда.

Дастлаб “Наполи” ўз уйида “Ювентус”ни қабул қилди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида Мората “Ювентус”ни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда “Наполи”нинг икки нафар футболчиси: Плитано ҳамда Кулибалилар биттадан гол уришиб, жамоасининг ғалабасини таъминлашди. Шу тариқа “Ювентус” кетма-кет иккинчи учрашувда ҳам мағлубиятга учраб қуйи поғоналарга равона бўлди.

Бундеслигада яна бир марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда “Лейпциг” ўз майдонида мусобақа фаворити “Бавария”ни қабул қилди.

Ушбу баҳс ҳам голларга бой бўлди ва якунда “Бавария” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга “Лейпци”гдан Лаймер муаллифлик қилган бўлса, “Бавария”дан Левандовски, Мусиала, Сане ҳамда Шупо-Мотинглар гол урди.

Англия Премьер-лигасида бугунги кундан ўрин олган сўнги учрашувда “Чесли” ҳамда “Астон Вилла” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Тухел шогирдлари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Лукаку (дубль) ҳамда Ковачич муаллифлик қилишди.