АҚШ президенти Жо Байден Нью -Йоркдаги терактлар оқибатида 20 йил олдин ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган маросимни муддатидан олдин тарк этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Байден кетганидан кейин собиқ президентлар Билль Клинтон ва Барак Обама маросимни тарк этишди. Маросимда улар нутқ сўзламадилар ва журналистларга интервью беришмади.

Эслатиб ўтамиз, террорчилар томонидан олиб қочган иккита йўловчи самолёти 2001 йил 11 сентябрда Нью -Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг эгизак минораларига бориб урилди.

Вашингтондаги Мудофаа вазирлиги биносининг ғарбий қанотига террорчилар назоратидаги яна бир самолёт қулаб тушди.

Пенсилвания штатининг Питсбург шаҳри яқинида ҳам террорчилар томонидан ўғирлаб кетилган тўртинчи йўловчи самолёти қулаб тушди.

Расмий маълумотларга кўра, Нью -Йоркда 2749, Вашингтонда 189, Пенсилванияда 44 киши вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден Исроил бош вазири Нафтали Бенет билан музокараларда ухлаб қолганди. Ундан олдин самолёт траппига кетма-кет уч маротаба қоқилиб кетганди.