2001 йил 11 сентябрда Нью -Йоркда содир этилган теракт ташкилотчилари ҳужумнинг муқобил режаларини тайёрлаётган эдилар, деди Россия ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Андрей Федоров НТВ телеканалига.

Дипломатнинг сўзларига кўра, у бир марта хабардор манба билан учрашган ва унга “Ал-Қоида” гуруҳи ҳужумни бир йил олдин режалаштирганини ва турли сценарийларни кўриб чиққанини айтган.

Ал-Қоида” ишлаган биринчи вариант Нью-Йорк метросининг барча магистраль йўлларида бир вақтнинг ўзида портлашни содир этиш. Иккинчи вариант Манхеттенда радиоактив моддали портловчи қурилма ёрдамида теракт қилиш”, – деди Федоров.

Унинг сўзларига кўра, иккинчи сценарийнинг амалга оширилиши Нью -Йорк иқтисодиётининг кўп йиллар давомида ёпилишига олиб келар эди.

Бироқ, террорчилар ҳужумдан бир неча ой олдин, энг самарали вариант самолётлардан фойдаланиш деган хулосага келишган эди.

Террорчилар олиб қочган иккита йўловчи самолёти 2001 йил 11 сентябрда Нью -Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг эгизак минораларига қулаб тушди ва уларни бутунлай вайрон қилди.

Вашингтондаги Мудофаа вазирлиги биносининг ғарбий қанотига террорчилар назоратидаги яна бир самолёт қулаб тушди.

Пенсилвания штатининг Питсбург шаҳри яқинида ҳам террорчилар томонидан ўғирлаб кетилган тўртинчи йўловчи самолёти қулаб тушган. Расмий маълумотларга кўра, Нью -Йоркда 2749, Вашингтонда 189, Пенсилванияда 44 киши вафот этган.