Исроилнинг ҳарбий – ҳаво кучлари Хамаснинг Ғазо секторидаги ракета нишонларига жавобан ҳарбий мажмуага ва ХАМАС омборига ҳужум қилди.

«Ғазодан Исроилга қараб учирилган ракетага жавобан биз ҳарбий мажмуага ва ХАМАС омборига ҳужум қилдик. Хамас Ғазодан қилинган барча терактлар учун жавобгар бўлиши керак», – дейилади ҳарбийларнинг Тwitterдаги саҳифасида.

Аввалроқ, Ғазо сектори билан чегарадош ҳудудларда ракета ҳужуми эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш ишга туширилган эди.

Ҳарбий маълумотларга кўра, Ғазо секторидан Исроил ҳудудига отилган битта ракета «Темир гумбаз» ракеталарга қарши мудофаа тизими томонидан ушланган.

Аввалроқ, Суриянинг Исроил ҳужумига қарши жавоб қайтариши ҳақида хабар берган эдик.