Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганидан кейин, ўзини янги президент деб эълон қилган Афғонистон собиқ вице -президенти Амрулла Солиҳнинг акаси Роҳуллоҳ Солиҳни “Толибон” жангчилари томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда India Today нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 6 сентябрь куни “Толибон” Кобулни қўлга киритгандан кейин жангарилар томонидан қўлга олинмаган ягона вилоят – Панжшир устидан назоратни эълон қилди.

Аҳмад Масъуд бошчилигида жанг қилаётган “Толибон” қаршилик кучлари бу маълумотни рад этиб, урушни давом эттириш ниятларини эълон қилишди.

Бундан уч кун олдин “Толибон” Панжшир қўлга олинганини эълон қилган эди. Бироқ, ўшанда Амрулла Солиҳ вилоятнинг таслим бўлиши ва унинг Тожикистонга учиб кетиши ҳақидаги миш -мишлар сохта эканлигини айтди.

4 сентябрь куни “Толибон” вилоят губернаторлигини эгаллаб олганини эълон қилди ва қаршилик кучлари, ўз навбатида, Толибон террорчилари катта йўқотишларга учрагани ҳақида хабар беришди. Панжширдаги қаршиликлар етакчиси музокара қилишга тайёрлигини билдирди.

Толибон 15 август куни мамлакат пойтахти Кобулни жангсиз эгаллаб олгач, ўзларини янги Афғонистон ҳукумати деб эълон қилди.

Президент Ашраф Ғани БААга қочиб кетди, вице -президент Амруллоҳ Солиҳ ва Аҳмад Шоҳнинг ўғли Аҳмад Шоҳ Панжширда қаршилик кўрсатиш нуқтасини уюштирди.

АҚШ НАТОнинг мамлакатдаги миссияси тугаганини эълон қилгандан сўнг, Толибон террорчилари мамлакат ҳудудларини фаол қўлга киритишни бошладилар. 31 август куни охирги америкалик аскар Афғонистонни тарк этди.