Хасеке вилоятининг Шеддади ҳудудида жойлашган Америка ҳарбий базаси бир кун олдин ракета ҳужумига учради. АҚШ Сурия шимоли-шарқидаги ЙПГ / ПКК террорчилар назорати остидаги Хасеке вилоятидаги базасини мустаҳкамлаш учун ўнлаб зирҳли машиналарни жойлаштирди.

Anadolu агентлигининг ўз манбаларига таянган ҳолда хабар беришича, Хасекенинг Шеддади ҳудудидаги Америка ҳарбий базаси бир кун олдин ракета ҳужумига учраган. Ҳужумни ким уюштиргани ҳақида маълумот ҳозирча ошкор қилинмаган. База ҳудудидаги кузатув минораси ўққа тутилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Отишмалардан сўнг, Америка ҳарбий вертолётлари Хасекеда кечгача интенсив парвозларни амалга оширди. ЙПГ / ПКК жангчилари маҳаллий аҳолидан чет элликларни кўрганми ёки йўқлигини сўрашни бошлади.

Жума куни АҚШ Ироқ билан чегарадаги Алвалид назорат -ўтказиш пункти орқали ўнлаб зирҳли машиналарни Шеддадидаги базага ўтказди.

Айни пайтда, маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, Қўшма Штатлар бир кун олдин Хасеке шаҳридан Ироқдаги Сулайманиягача бўлган самолётда 19 ярадор ЙПГ / ПКК террорчисини учирган.

Аввалроқ, АҚШнинг 11 сентябрь воқеалари олдидан террорчиларнинг кучайишидан қўрқаётганлиги ҳақида ёзган эдик.