Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси васийлик кенгашининг 2021 йил 6 сентябрдаги 37-09-08/70-сонли баённомаси билан 2021-2022 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара тўловлари миқдорлари тасдиқланди.

Унга кўра, 2021-2022 ўқув йилида таълим тили Ўзбек синфлар учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари қуйидагича белгиланди:

–  2-синф: 32 минг 900 сўм
–  3-синф: 30 минг 100 сўм
–  4-синф: 30 минг 100 сўм
–  5-синф: 35 минг 600 сўм
–  6-синф: 41 минг 100 сўм
–  7-синф: 46 минг 600 сўм
–  8-синф: 49 минг 300 сўм
–  9-синф: 49 минг 300 сўм
–  10-синф: 49 минг 300 сўм
–  11-синф: 54 минг 800 сўм

Таълим тили Рус, Қорақалпоқ, Қозоқ, Тожик, Қирғиз, Туркман тилидаги дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари билан юқоридаги иловада танишиб чиқишингиз мумкин.