Медведев 10 минглаб ИШИД жангарилари Марказий Осиё мамлакатлари чегарасига яқинлигидан огоҳлантирди. Дмитрий Медведевнинг таъкидлашича, Афғонистондаги жангарилар Марказий Осиё мамлакатлари билан чегарага яқин.

Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Д.Медведевнинг Газета.ру нашрида чоп этилган мақоласида айтилган.

“Махфий хизматлар маълумотларига кўра, ҳозирда минтақада 10 минглаб ИШИД жангарилари бор. Уларнинг катта қисми Марказий Осиё билан чегарадош шимолий ва шарқий вилоятларда тўпланган”, дейилади 11 сентябрь воқеалари муносабати билан мақолада.