Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасининг Осиё кубоги саралаш баҳслари учун футболчилар рўйхати маълум бўлди.

Мазкур босқич ўйинлари 17-25 сентябрь кунлари Ўзбекистон майдонларида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида Жанубий Корея ва Монголия билан кураш олиб боради.

Маълумот учун, саралаш босқичида жами 30 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, чемпионатнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар.