УEФА президенти Александер Чеферин “Реал”, “Барселона” ҳамда “Ювентус”нинг евро кубоклардан чиқиб кетишига қарши эмас.

“Агар “Реал Мадрид”, “Барселона” ва “Ювентус” УEФАни тарк этишни истаса, мен қарши эмасман. Чунки учаласининг ҳам қобилиятсиз президентлари бор. Бу болалар футболни ўлдирмоқчи бўлишди.

Флорентинонинг айтишича, унинг “Реал”и фақат Суперлигада омон қолиши мумкин, кейин Килиан Мбаппени сотиб олишга ҳаракат қилади”, – деди Чеферин.