Тошкент шаҳри Чилонзор туманида “Lada Priora” ҳайдовчиси машинасига чиққан йўловчи қизни урган.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи йигит қизни машинасига чиқаргач, тинимсиз саволлар берган. Қизнинг қаерда яшаши, нима иш қилишини сўраган.

Шундан сўнг қичқириб, машинадан тушишни сўраган, йигит эса унга бақирмаслигини айтиб, қизни урган.

Орқада ўтириб кетган 2 нафар ёш йигит машинадан чиққач, у саволларига жавоб беришимни талаб қила бошлади.

Мен эса ундан ортиқча савол бермай, манзилга етказишини сўрадим. Шундан кейин у тўхтамасдан менга тегинмоқчи бўлди. Мен дарҳол машинани тўхтатишини сўрадим. У эса сўзларимга парво ҳам қилмади. Мен овозимни баландлатдим. У эшикни блокка солмоқчи бўлди, лекин улгурмади”, – деб воқеага изоҳ қолдирди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига кўра, мурожаат ҳозирда Чилонзор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими раҳбариятининг назоратига олинган. 21 ёшли А.П.га суд-тиббий экспертизаси белгиланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговолди текширувлари олиб борилмоқда. Унинг натижаларига кўра қонуний чора кўрилади.