“Афғонистон қаршилик фронти” вакили Али Назари “Толибон”лар Панжширдан минглаб одамларни қувиб чиқарганини ва улар бу билан этник тозалов амалга ошираётганларини маълум қилди.

Дунё ҳали ҳам вазиятни кузатмоқда ва буларни инкор қилмоқда”, – деб ёзжи Назари ўзининг Twitter саҳифасида.

Қаршилик вакили халқаро ҳамжамиятни аралашишга чақирди.

Август ойида АҚШ Афғонистондан чиқиб кетиши фонида “Толибон” барча йирик шаҳарлар ва чегара ўтиш жойларини босиб олди ва йигирма йиллик уруш тугаганини эълон қилди.

Уларнинг назорати остида бўлмаган ягона вилоят – Панжшир, Кобул шимоли -шарқида. У ерда Аҳмад Масъуд бошчилигида қаршилик кучлари тўпланмоқда.

“Толибон” бир неча бор исёнкор минтақани босиб олганликларини айтишган, лекин Панжшерда улар бу маълумотни доимий равишда рад этишган.