Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистонда ҳокимят тепасида турган «Толибон» ҳақида яна ўз фикрларини билдирди.

Ташқи ишлар вазирига кўра, «Толиблар ўз кучларини ва жанговар қувватини кўп ишлатиш нияти йўқ».

Шунингдек, Лавров этник гуруҳлар бўйича фикрини давом эттирар экан, «Афғонистондаги ҳозирги вазиятни барча этник гуруҳларни сиёсий жараёнда бирлаштирмасдан ҳал қилиб бўлмайди»,- дея таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» Россия Федерациясида таъқиқланган сиёсий ташкилот.

Аввалроқ, Толибон норозилик намойишларида кўплаб бегуноҳ одамларни ўлдирганлиги ҳақида хабар берган эдик.