Голландиянинг собиқ бош мураббийи ва ҳозирда Кюрасао клубини бошқариб турган Гус Хиддинк фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

– Охирги вақтда коронавирус туфайли ишлай олмадим ва кеча клуб раҳбарияти билан яхшиси бироз танаффус олишга келишиб олдик. Чунки улар бошқача иш кўришмоқчи.

– Ҳақиқатдан танаффус олдингизми?

– Мен тугатишни истайман.

– Адвокат каби йўл тутмоқчи эмасмисиз? (Дик Адвокат фаолиятини якунлашни ваъда қилган бўлса-да Ироқга бош мураббий бўлди)

– Йўқ, йўқ”, – деди Хиддинк SBS 6 эфирига берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида, Хиддинк фаолияти давомида “Реал”, “Челси” ПСВ, “Валенсия”, Россия ва Голландия терма жамоасида фаолият олиб борган.

Клуб миқёсида у Голландия кубоги ва Суперкубоги, Англия кубоги, чемпионлар кубоги ва халқаро кубокни қўлга киритди.