Алишер Қодиров ўз Telegram каналида Баҳром Абдуҳалимовга жавоб қайтарди:

“Мустақил Суд ҳокимиятини яратиш, Тергов қўмитасини ташкил қилиш ва Жазони ижро этиш муассасаларини Адлия вазирлигига ўтказишдек муҳим ўзгаришларни амалга ошириш учун авваламбор сайловчилар ишончига эришиш керак.

Кўриниб турибдики, бу мавзуларга қарашларда адолатчилар билан ўхшашликлар бор. Буни ҳеч ёмон томони йўқ. Бу мавзулар “Миллий тикланиш”нинг ўтган парламент сайловларидаги дастурида ҳам бўлгани уни кўчириб олинганлиги ҳақидаги гапларни нотўғри эканлигини тушуниш учун етарли. Қолаверса, биз устувор вазифа сифатида белгилаган тарбия ва таълим соҳасидаги таклифларимиз “Адолат” номзодининг дастурида такрорланганини кўчириш эмас, ҳамфикрлик деб қабул қиламиз.

Мен бу ҳамфикрликни имконият сифатида баҳолайман. Агар, “Адолат” номзоди ушбу ташаббусларни амалга ошишидан манфаатдор бўлса Президентлик сайловида партияларимизни битта номзод кўрсатиши масаласини муҳокама қилишга тайёрман. Халқимиз биздан ғояларнинг муаллифини аниқлаш эмас, Ўзбекистонни ўзгартиришни талаб қилмоқда” – деб ёзади Алишер Қодиров.