Ўзбекистон президенти ЎзЛиДепнинг 10-қурултойида Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев президент бўлишга қадар бошидан ўтказган кечинмалари ҳақида гапириб берди.

Бир пайтлар олий таълим менинг орзуим бўлган. Тоғли райондан келиб оғир синовлардан ўтиб ўқишга кирганман. Отам раҳматли шифокор бўлгани учун менга шу касбни тавсия қилганлар.

Лекин шу пахтачилик, қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар қилиш орзуим бўлган. Илмга қадам қўйганимда, шу соҳада инсон омилини камайтиришни мақсад қилгандим…

Оддий инсон сифатида, ҳаётда кўп оғир синовларни кўрган инсон сифатида менинг ҳам орзу, армонларим бор. Бугун эълон қилган Стратегиямизни бир оила бўлиб, кўпмиллатли буюк халқ бўлиб  ижро этиш… бундан катта бахт борми?

Катта йўлга қадам қўйяпмиз, албатта, осон бўлмайди. Нимага десангиз, марра баланд. Кечаги марраларимиз эртага тан олинмайди. Ҳар бир ғалабамиз, ҳар бир ютуғимиз, болаларимизнинг ғолиблигини кўрсам, кўзимга ёш келади” – Шавкат Мирзиёев.