Ўзбек ҳаваскор футболчилари Иркутскда бўлиб ўтган ўйинда ҳакамни калтаклашди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 3 -лига жамоалари учрашувида “Пахтакор” футболчиси Бобомурод Алланазаровга ҳакамнинг пенальти белгилаш қарори ёқмади ва у ҳакамга ҳужум қилди.

Мазкур жанжалга унинг жамоадоши, аввалроқ ҳакамни уриб, 3 йилга дисквафиликация қилинган футболчи қўшилди.

Натижада, Алланазаров ҳам уч йилга футболдан четлатилди, деб хабар беради Иркутск футбол федерацияси ва жароҳат олган ҳакам ҳар икки футболчи учун полицияга шикоят ёзди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Нефтчи” ҳамда “Турон” клублари ўртасида бўлиб ўтган ўйинда ҳакам бир нечта футболчилар томонидан тақиб қилинганди.