Тормоз тизимидаги носозлик сабаб Наманганда юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 04:30 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 250-километрида ҳайдовчи, 42 ёшли Ж.А. “Isuzu” русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган вақтда транспорт воситасининг тормози ишламай қолган ва ўзидан олдинда бўлган ҳайдовчи, 43 ёшли Қ.У. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган ва қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи тўсиққа урилиб ағдарилган.

Натижада, ҳайдовчи Ж.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти Пахтакор туманида асфальт ётқузувчи машина 6 ёшли болани босиб кетганэди.